Ишхонада ҳижоб

Ассалому алайкум! Мен ҳижобга ўранганимга 1 йил бўлди Алҳамдулиллаҳ ўзим шифокорман ўқишни ўткан йили грандга битрганман грандга битрганлар давлатга 3йил ишлаб бермагунларича дипломлару берилмайди иш ҳонамизда бош шифокоримз вазирликдан ҳижобни ечиш керак ёки болмасам бошига шифокорлар киядган калпачок кийиб сочини яшириб ўтириши мумкунлигини айтганини лекин бўйин соҳаси очиқ туриши керак деган буйруқ келганини айтдилар айтингчи бу вазиятда нима қилишим керак яна ҳижоб ўрашга тақиқлар қўйилиш бошланди буни сабабини биламан ва тушунаман лекин шу учун ҳижобимизни ечишимиз керакми ҳаттоки эрим ҳам ҳижобни ечишимни ҳоҳлаяптилар оиламиз назоратга олинади ва ўсиш бўлмайди ҳозирча вақтинча ечиб тур кейин вохти келганда қайта ўрисан двоттила нима қилишим керак билолмаяпман.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Аслида бундай қонун ҳам буйруқ ҳам йўқ. Сиз имконини топиб авратларингизни беркитиб юринг. Докторларни бош кийимини ичидан аёллар дўппичасини кийиб олсангиз сочларингиз кўринмайди. Валлоҳу аълам!

23 Май 2022, 10:58 | Савол-жавоблар | 142 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar