Кир ювиш

Ассалому алайкум! Сайтдан ўзимга ўхшаган ҳолатни топа олмадим. Узр сўрайман. Мен ҳар доим кир ювишда кирларни 1 марта совунлаб ишқалаб юваманда ўзим тоза бўлди деб ўйлагунимча сиқиб чаяман. Усти салафанли кийимларни ювган эдим қуригач ҳар ҳар жойида оқ доғлар пайдо бўлиб қолибди. Бу менимча чала чайилганидан совун кўпиги излари бўлса керак. Сўнгра менда шубха пайдо бўлди, мен ювган кирлар чала чайилар экан деб. Буни ҳукми нима бўлади деб сайтдаги савол жавобларни ўқиган эдим кирлар 3 марта ювиб 3 марта чайилганидан кейин пок бўлади деган жавобларни ўқидим. Лекин мен 3 мартадан ҳам кўп чайқар эдим. Шунда ҳам мағзаваси кетмаган экан. Шунда мен ювган кийимларда номоз ўқиб бўлмайдими? Улар ҳалиям нажосат ҳукмида бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Уч марта чайган бўлсангиз пок бўлади. Валлоҳу аълам!

9 Май 2022, 21:35 | Савол-жавоблар | 173 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar