Идиш товоқ ювиндиси

Ассалому алайкум! Маълумки хар бир хонадонда таомлангандан кейин идишлар ювилади. Аввалига гел билан сўнг тоза сув билан гел билан ювилган сувни маҳсус бир идишга тўпланилади. Шу тўпланилган ювинди сувни баъзилар сойга ташлашади. Шу йўсиндаги чиқинди сувни сойга тўкишлик тўғрими? Хозирда кўпчилик шу йўлдан фойдаланишар экан.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Тўғри эмас. Бу одамларги зиён етказиш бўлиб, гуноҳ бўлади. Бирор чуқур ковлаб ўшанга тўкишни одат қилиш керак. 2 метр чуқур ковлаб катта катта тош ташлаб қўйилса ҳар қанча ювиндини ҳам тагига тортиб кетади. Валлоҳу аълам!

9 Май 2022, 22:08 | Савол-жавоблар | 160 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar