Оқ сочни бўяш

Ассалому алайкум! Танишим сўраб беришимни сўради. Агар одамни сочи бевақт оқарган бўлса ва ўзининг сочини асли ранги қора бўлса, сочини бўяшда қандай йўл тутиши керак. Масалан сочи қора одам хиннони қизғиш ёки тўқ чигаррангидан суритса сочи хунук бўлиб қолади. Ёш йигитда оқ соч бўлса хам жуда хунук кўринади. Росулуллох соллалоху алайхи вассалам сочни қоп қорага бўяшдан қайтарган эканлар, лекин сочи қора одам сочини бошқа рангга бўяса, аксинча Аллоҳ таоло яратган нарсани аслини ўзгартирган бўлмайдими. Бу холатда сочни бўяш, уни тўқроқ ёки чиройлироқ кўрсатиш мақсадида эмас, албатта. Балки зарурат юзасидандир. Шунинг учун сочи оқарган йигит сочини қоп қорага эмас, балки ўзининг сочини асли ранги бўлмиш кулранг ва қора ўртасида бўлган рангга бўяши жоизми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Қорага бўяшдан қаттиқ сақланиш керак. Инсон дунёга шу каби синовлар билан имтиҳон қилиниш учун келган. Кимдадир унда кимдадир бундай бўлади. Кимгадир зино қилармикин ёки йўқми деб шаҳват берилади. Яна кимгадир Бизни амримизни қиладими ёки йўқми деб сочини оқартириб қўяди. Шу ўринда бандага қайси йўлни танлаш ихтиёри берилади. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 23:03 | Савол-жавоблар | 147 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar