Рух ва фолбинлар
Ассалому алайкум! Бир танишимни отаси оламдан ўтган шу танишимнинг онаси самарқанд вилоятига борибти у ерда халқ танидиган фолбинми ё бир шунга ўхшаш Аллоҳдан қўрқмидиган киши бор экан оламдан ўтган отаси билан гаплаштираман дебти мен унга айтдим бу иш ёмон гунох десам тушунмади. Йўқ ростини айтди фолбин деб тасдиқлади. Буни ҳукми қандей бўлади?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Фолбинга бориб, унинг айтганини тасдиқлаган кишининг иймонига путур етади.عَنْ بَعْضِ أُمُّهَاتِ الْمُؤمِنِينَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُنَّ عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: مَنْ أَتَى عَرَّافًا فَسَأَلَهُ عَنْ شَيْءٍ لَمْ تُقْبَلْ لَهُ صَلاَةٌ أَرْبَعِينَ لَيْلَةً. رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَأَحْمَدُ وَلَفْظُهُ: مَنْ أَتَى عَرَّافًا أَوْ كَاهِنًا فَصَدَّقَهُ بِمَا يَقُولُ فَقَدْ كَفَرَ بِمَا أُنْزِلَ عَلَى مُحَمَّدٍ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ Мўминларнинг оналари розияллоҳу анҳуннанинг баъзиларидан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким аррофга келиб ундан бирор нарса ҳақида сўраса, унинг намози қирқ кечагача қабул бўлмас», дедилар».
Муслим ва Аҳмад ривоят қилган. Аҳмаднинг лафзи:
«Ким аррофга ёки коҳинга келиб унинг айтганини тасдиқласа, батаҳқиқ, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга нозил бўлган нарсага куфр келтирибди».
Шарҳ: Ҳақиқий мўмин учун қирқ кунлик эмас, бир маҳал намозини қабул бўлмай қолиши улкан мусибатдир. Бу мусибат фақатгина фолбинга бориб ундан бир нарса ҳақида сўрашнинг жазосидир. Унинг айтганига ишонадими йўқми, фарқсиздир.
Аммо ким фолбинга бориб унинг айтганини тасдиқласа, куфрга кетган бўлар экан. Аллоҳнинг Ўзи асрасин.Бу уч нарса оғир гуноҳдир. (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!
9 Май 2022, 22:19 | Савол-жавоблар | 168 | Ақийда