Бурунга дори сепиш жоизми?

Ассалому алайкум! Мени хар йилли бахор фаслида алергия жуда кийнайди, шу сабабли унга қарши дорилар ичиб ва буринга сепиб юраман. Бу йили рамазон ойига тўғри кепколди, рўза оғиз билан буринга дори сепиш тўғрими? Агар буринга сепилган дори димоққа ўтиб кетсачи? Илтимос жавобини кутаман раҳмат!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Рўзани томоқдан ичкарига ўтган нарса бузади. Шунинг учун таҳорат ва ғуслда бурнига сув олган киши бурнини ачиштирмай ювишга буюрилинади. Бурнига дори томизган кишининг рўзаси очилади. Чунки у ҳалқуми орқали ичкарига ўтади. Спрей сепилганда ҳам унинг мазаси томоғидан ўтса рўзаси очилади.(Одатда шундай бўлади ҳам). Совунга ўхшаш мавжуд дорини бурнингиз тешигини атрофига суртиб димоғингизни очишингиз жоиз. Валлоҳу аълам!

1 Май 2022, 10:21 | Савол-жавоблар | 157 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar