Ўзи билмаган ҳолда аврат очилиб кетса
Ассалому алайкум! Ўзимни билмаган ҳолда қаттиқ касал бўлиб балницага тушб қолдим аҳволм оғрлиги учун ўзими назорат қиломасдим ва бу ҳолатда мени авратларим очилиб қолган. Буни ҳукми қандей, мен гуноҳкор бўлиб қолмеманми? Ҳушсиз ҳолатмда авратларми очилиб қоганлиги ва шу ҳолатда мени эркак врач текширган. Қўлимдан ушлаган, унинг ҳукмичи?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бу қасддан бўлмагани учун сизга гуноҳ бўлмайди. Агар сиз ўзингизда бўлганингизда асло бунга йўл қўймаган бўлар эдингиз. عَنْ عَلِيٍّ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: رُفِعَ الْقَلَمُ عَنْ ثَلاثَةٍ: عَنِ النَّائِمِ حَتَّى يَسْتَيْقِظَ، وَعَنِ الصَّبِيِّ حَتَّى يَحْتَلِمَ، وَعَنِ الْمَجْنُونِ حَتَّى يَعْقِلَ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلَّا مُسْلِمًا Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Уч (нарса)дан қалам кўтарилгандир: уйқудаги кишидан то уйғонгунича, ёш боладан то балоғатга етгунича, мажнундан то ақли киргунича», дедилар».
Бешовларидан фақат Муслим ривоят қилмаган.
Шарҳ: Ушбу ҳадиси шарифдаги «қалам»дан мурод шаръий таклиф қаламидир. Яъни мазкур уч тоифа кишилар томонидан содир бўлган ишлар уларнинг номаи аъмолларига ёзилмайди. Шунга биноан, ухлаб ётган одам талоқ қилса, балоғатга етмаган бола ёки мажнун киши ҳам талоқ қилса, талоқлари тушмайди.عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: إِنَّ اللهَ وَضَعَ عَنْ أُمَّتِي الْخَطَأَ وَالنِّسْيَانَ وَمَا اسْتُكْرِهُوا عَلَيْهِ. رَوَاهُ ابْنُ مَاجَهْ Ибн Аббосдан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Албатта, Аллоҳ менинг умматимдан хатони, унутилган ва мажбур қилинган нарсани кечиргандир», дедилар».
Ибн Можа ривоят қилган. (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!
9 Май 2022, 22:30 | Савол-жавоблар | 156 | Аёлларга оид масалалар