Имомлик, Витр намози

Ассалому алайкум! Шайх хазратларининг муфассал намоз китобининг имомликка кимлар лаёқатлик бўлимида, хаммаси бандлар билан кўрсатилган, фақат келтирилган хадисдаги тушунмаган жойим: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:«...Бир одам хеч қачон бошқа бировга унинг салтанатида имомлик қилмасин ва унинг уйидаги ўзи учун тайёрланган жойга ўтирмасин. Магар унинг изни ила бўлса, майли» дедилар». Бу аввалги бандларда келтиргандан хақлироқлардан сўнгми ёки масалан қироати бўлиб, жамоат билан намоз ўқиб юрган бўлса лекин бошқа бир кимсанинг ўйида улардан хақлироқ бўлса ҳам имомлик қила олмайдими? 2) Витр вожиб намозида: Абдулазиз ибн Журай розияллоху анҳудан ривоят қилинади: «Ойишадан Росуллулоҳ саллАллоҳу алайҳи васаллам нима ила Витр ўқишларини сўрадик. У киши: «Биринчи ракатда«Саббиҳисма роббикал аъла»ни, иккинчи ракатда«Қул йа айюҳал кофирун»ни,учинчи ракатда«Қул ҳуваллоҳу аҳад» ва «Муъаввазатайни» ни ўқир эдилар» деди». Бунда хар бир ракатда Фотиха сурасидан сўнг ўқиладими ёки Фотиха сураси ўқилмай юқоридагиларни ўзи кифоя қиладими? Мен Фотиха сурасидан сўнг ўқияпман шу тўғрими? 3) Кўп вақтдан бери сураларни ёд олишда кўчада, ишда, яёв юрганда ёд олаётган сураларни ёки оятлари айтиб юрирар эдим ўзим эшитарлик даражада ва бу одат тусига кириб қолган. Бир кун хамкасбим тушуниб сени қўшиқ айтяпти десам сен қироат қилар экансан ахир доим хам тахоратлик бўлмайсанку деб қолди. Ўйланиб қолдим шу тўғримикун деб балки у ҳам хақ гапни айтгандур деб. Лекин бу йиллар давомида одатим бўлиб қолган. Тахоратлик бўлишга харакат қиламан лекин билиб билмай гуноҳкор бўлишдан қўрқаман. Тахоратсиз бўлиб айтиб юрсам гунохкор бўлиб қоламанми? 
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1). Уйни эгаси ҳам ҳақлироқ даражада бўлса қўшимча имтиёз уйнинг эгасига бўлади. Уйни эгаси авом бўлса албатта имомликка ҳақли бўлмайди. 2). Ҳа. 3). Жунуб бўлмасангиз бўлди. Таҳоратсиз Қуръонни ушламасдан ўқисангиз бўлди. Валлоҳу аълам!

9 Май 2022, 22:52 | Савол-жавоблар | 203 | Ибодатлар
|
Boshqa savol-javoblar