Таклиф қилинган жойга бормаслик

Ассалому алайкум! Динмизда таклиф қилинган жойга бориш ва аксинча таклиф қилинмаган жойга боришликдан қайтарилган. Саволим: шу кунларда пандемия сабабли баъзи яқинларимиз, дўстларимиз, туғилган кун, чойхона, тўй маросимлари ва шунга ўхшаш чақирувларига ва таклифларига рад жавобини беришга мажбур бўлиб қоляпмиз ёки хар-хил бахона қилишга тўғри келяпти. Шу холатда чақирувга бормасак дўстларимиз бизлардан хафа бўлган холатлари хам учрамоқда. 
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Эҳтиёт бўлиб турган яхши. Тўғри тушунмаса ўзларидан. Валлоҳу аълам!

9 Май 2022, 22:52 | Савол-жавоблар | 194 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar