Ҳалол сигарет

Ассалому алайкум! Ижтимоий тармоқларда Қуст Ал Ҳиндийдан тайёрланган сигареталарни чекиб реклама қилишаябди, этишларича фойда ва ҳалол экан. Лекн ташқаридан қараганди ғирт фосиқлар даврасига ўхшаябди, тағин Аллоҳ Аллоҳ деб қўйишаябди. Шу борада шариатнинг ҳукми қандай? Сигарет таркибида фойдали бирон модда бўлса ҳам ўзини фосиқлага ўхшатиш бўлиб қолмайдими? Энг ачинарлиси ўзини "тақволи" деб ҳисоблайдиган чала илмлилар реклама қилиб юришибди.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! У тамаки эмас, балки ҳадисда зикр келган одамга фойда қиладиган ўсимлик. Уни тутатиб ичига ютса инсонга фойдалими ёки зарарли шуни табиблар аниқласа шаръан ҳукми чиқади. Рекламада ҳаддидан ошганлар ва асоссиз бир нарсага ҳукм чиқаришлик жоиз эмас. Валлоҳу аълам!

9 Май 2022, 23:03 | Савол-жавоблар | 166 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar