Автомашина Савдоси

Ассалому алайкум! Ушбу савдода тўғри, ҳалол йўлни кўрсатинглар. 1). Бир вилоятдан машина сотиб оламиз. ҳужжатлар эгасининг номида қолади. биз машинани тўғирлаймиз, кам-кўстларини бутунлаб, чиройли ва яхши ҳолатга келтириб харажат ва кўзлаётган фойдамизми ҳисоблаб ўша жойдан, вилоятдан ёки бошқа вилоятдан бошқа харидор топиб сотамиз ва шундан кейин мошина ҳужжатларини биз сотиб олган одамдан тўғридан-тўғри биз сотган одамни номига тўғирлаб берамиз. Яъни орада ҳужжатлар бизнинг номимизда бўлмайди. Биз буни барча томонларга айтиб амалга оширамиз. Яъни сотиб олаётганимизга ҳам ва сотаётганимизга ҳам бу ҳалолми? 2). Машинани далолик қилиб сотсак бўладими? Бир киши машинасини сотмоқчи, биз харидор топиб ушбу машинани сотиб берамиз. Харидорга машина эгасига даллолик қилаётганимизниайтамиз. мисол учун: алисер машинасини 9000$ га сотмоқчи. биз харидорга даллол эканимизни айтамиз ва машинани 9200$га сотамиз. бу савдода пул тақсимланишидаги ҳукми қанақа? бу ҳалолми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1). Ҳалол. 2). Бунчалиги ҳалол. Валлоҳу аълам!

9 Май 2022, 23:58 | Савол-жавоблар | 177 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar