Маййитга муносабат
Ассалому алайкум! Устозлар Аллоҳ таоло қилаётган ҳайрли ишларингизни ажр-савобини ко‘пайтириб берсин савол қуйидаги савол жавоб га ва ушбу савол жавоб бо‘йича бир Қори устозимиздан со‘раган саволларга берган жавобларига бог‘лиқ ЁРДАМ МАЪНОСИ @Саволлар_канал 7463-савол Ассалому алайкум! Чет элга ишлашга борган ватандошларимиз тақдир тақазоси билан вафот топсалар, маййитни ватанига жўнатиш ва касалхона ҳаражатлари учун катта миқдорда пул сарф бўлади. Шунга қилинган моддий ёрдамни қандай мақсадда қилиш яхшироқ? Садақами, эҳсонми ёки беғараз ёрдам? Савоб умид қилса бўладими? ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Киши қаерда вафот топса уни ўша жойга дафн қилинади. Дунёнинг ҳар бир жойида қайсидир замонларда ўтган мўминларнинг жасадлари бор. Маййитни шаҳар ёки қишлоқ ташқарисидаги қабристонгача олиб боришга рухсат берилади. Ундан узоғига олиб боришдан шариат қаттиқ қайтаради. Хусусан ҳозирги кунларимизда содир бўлиб турган бошқа мамлакатдан ўз мамлакатига жасадни олиб бориш умуман жоиз эмас. Бунда шариатнинг жуда кўп қайтариқларини бузган бўлади. 1). Шариат маййитни тезлик билан дафн қилишга буюрган. Бунда эса бир неча кунга кечиктириш бор. 2). Маййитни музхонага қўйиб, унга азоб бериш бор. Бу эса қаттиқ гуноҳ ҳисобланади. 3). Кўп ҳолатларда маййит йўлда узоқ қолиб, ҳидланиб, жасад чирий бошлаб, унга жаноза ўқилмайдиган ҳолатга келиб қолиши бор. Бу иш қодир бўла туриб, фарзни тарк қилишдир. Маййитга жаноза ўқиш фарзи кифоядир. Бундай жасадга эса жаноза ўқилмайди. Ўқилган тақдирда ҳам ўқувчилар гуноҳкор бўлишади. 4). Маййитни ватанига жўнатиш учун қилинадиган сарф-ҳаражатнинг барчаси исроф бўлиб, шариат исрофни ҳаром қилган. Бу ҳолатда ҳисса қўшганлар савоб олиш ўрнига гуноҳкор бўлиб қоладилар. Шунинг учун бу каби шариат қайтарган ишларни бир нечасига қўл ургандан кўра, вафот топиши билан энг яқин бўлган мусулмонлар қабристонига кўмиш керак. Одатда кишилар маййитни ватанига олиб келишдан гоҳ-гоҳида унинг қабрини зиёрат қилишни мақсад қиладилар холос. Қабрларни зиёрат қилиш мустаҳаб амалдир. Шу бир мустаҳабни деб бир неча ҳаром ишларга қўл урилган бўлади. Бу жаҳолатдан бошқа нарса эмас. Валлоҳу аълам! Энди ушбу савол жавоб борасидаги Қори устозимиз ва менинг савол жавобларим Мен: Қори Ака ҳозир шунақа ҳолатлар учраяпти лекин уларга жаноза намоз о‘қиляпти шундайми қишлог‘имизда ёки о‘қилмаяптими Қори устозимиз.: Жасад чириб ачиб қолмаяптида. Шунга уқиляпти. Мен: Ҳозир қишдами Ёки умумий ҳар фаслдами Қори устозимиз.: Ҳар фаслда морг бор. Музлатиб туради. Эгаларига айтингчи унармикин. Ҳечкимми бошига тушмасин. Мен: Ҳа тушмасин Лекин музлатиш маййитга азоб берилади дейилганига со‘рагандим Қори устозимиз: Бу ерга опкелишдан кора у ерда мусулмон мозор топиб қуйиш анча мушкул иш. Мен: То‘г‘ри Иложсизликдан олиб келинарканда Раҳмат Қори устозимиз.: Wунақада. Қийин масала Кареяда куряпсизку мозорига қуймай ёқиб юборяпти. Бизи пулга 100-150млн экан қабр нарҳи Мен: Уёқларда жой етарлимасда Қори устозимиз.: Шуда. Бизда ҳоз зурга ковлаяпти қабрни. Россияда ким ковлаб беради. Самсунг чуқур ковлаб турпоқ қа кумиб чуқурга билмадим. Шунга мушкул нарса Мен: Чет элда ҳам самсунг шунақаларда қабр ковлаяпти экан Қори устозимиз.: Шуда Мен: Тв да ҳам ко‘рсатди Савол жавоб тугади! Кеча қо‘шнимиз Россияда вафот этдилар,маййитни олиб келишга 1 ҳафта вақт кетаркан шунга бу иш жоизми ёки жоизмасми деб со‘рамоқчи эдим, яна Қори устозимизга савол бергани ҳижолат қилдим сизлардан то‘лиқ маълумот оламан деб яъни Киши мусофирликда вафот топса лекин о‘ша ерга дафн қилиш ҳаражатлари ко‘плиги ва ер танқис ва қабр қазиш ҳам ко‘проқ ҳаражат талаб қилиши мумкин экан шунга юртимизга олиб келиняпти дедилар ва жаноза ҳам о‘қиляпти дедилар. Шу юқоридагиларни умумлаштириб Жавоб беришингизни умид қилиб қоламан, ноо‘рин савол берган бо‘лсам узр чунки 7463-савол нинг жавоб қисмидаги 3қисм га биноан Бундай жасадга эса жаноза ўқилмайди. Ўқилган тақдирда ҳам ўқувчилар гуноҳкор бўлишади. Мен ҳам Қори устозимиз гапларига кирган ҳолда маййитлар чириб ҳидланиб кетмас экан деб жаноза намозларида қатнашишим мумкин ёки барибир мумкин эмасми деб сизлардан со‘рамоқчи эдим. Жавоб учун олдиндан раҳмат
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Биз ҳам ўша келаётган ўликларни кўраяпмиз. Дунёнинг ҳамма мамлакатида мусулмонлар бор. Улар шариатга мувофиқ маййитни кўмишмоқда. Шунга яраша гўркови ҳам ғассоли ҳам имом ҳам жамоати ҳам бор. Бу аниқки ўша мусулмонлар сафида кўмиб қўйиш бу ерга олиб келиб судраб юришдан арзон. Валлоҳу аълам!
10 Май 2022, 00:42 | Савол-жавоблар | 149 | Долзарб саволлар
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Биз ҳам ўша келаётган ўликларни кўраяпмиз. Дунёнинг ҳамма мамлакатида мусулмонлар бор. Улар шариатга мувофиқ маййитни кўмишмоқда. Шунга яраша гўркови ҳам ғассоли ҳам имом ҳам жамоати ҳам бор. Бу аниқки ўша мусулмонлар сафида кўмиб қўйиш бу ерга олиб келиб судраб юришдан арзон. Валлоҳу аълам!
10 Май 2022, 00:42 | Савол-жавоблар | 149 | Долзарб саволлар