Китобларни ноқонуний кўпайтириш
Ассалому алайкум! Мен бир Жункейра деган одамнинг "Гистология асослари" номли китобини битта шахсий принтеридан ўзи ҳам талаба бўлган талабаларнинг буюртмаси асосида электрон китобни қоғоз китоб қилиб чиқариб берадиган йигитга гуруҳдошларим билан бирга (3 киши) буюртма қилгандик. Китобни электрон шаклини улар бериб келишганди. Мен электрон шаклини кўрмагандим. Чиқартириб бўлгандан қарасам бунақа ёзуви бор экан (китоб ўзбекчага таржима қилинган, асли Америкада чиққан) : "Нашр этиш ҳуқуқи 2013 МакГров-Ҳилл Эдукейшн томонидан берилган. Барча ҳуқуқлар ҳимоялянган. 1976 йилда АҚШ да қабул қилинган муаллифлик ҳуқуқи тўғрисидаги Қонунда кўрсатилган мақсаддан ташқари, ноширнинг қўлёзма рухсатисиз бу нашрнинг бирон-бир қисми ҳар қандай кўриниш ёки мақсадда қайта нашр этилиши ёки тарқатилиши, маълумотлар базасида сақланиши мумкин эмас. ИСБН: 978-0-07-180720-3 МҲИД: 0-07-180720-9 бу электрон китобдаги материаллар ҳам нашрда қуйидаги шифрга эга: ИСБН: 978-0-07-178033-9 МҲИД: 0-07-178033-5" Биринчи иқтибос тугади. Иккинчи иқтибос: Қўллаш бўйича тавсиялар: Бу барча ҳуқуқдари ҳимоя этилган иш бўлиб, МакГров-Ҳилл Эдукейшн ва унинг лицензиялари иш ичидаги ва ишга тегишли барча ҳуқуқларни кафолатлайди. Бу ишнинг қўлланилиши унинг шартларига боғлиқ. 1976 йилнинг Муаллифлик ҳуқуқи тўғрисидаги қонундан ташқари ҳолларда ишнинг бирор нусхасини сақлаш, мазмунига тўғри келмайдиган маънода таржима қилиш, ўзгартириш, тарқатиш, узатиш, сотиш, ёки МакГров-Ҳилл розилигисиз бирон-бир қисмини нашр этиш ёки сублицензиялаш мумкин эмас. Сиз китобни ўзингизнинг нотижорат ва шахсий фойдаланишингиз учун ишлатишингиз мумкин, маҳсулотдан ҳар қандай бошқа мақсадда фойдаланиш таъқиқланади. Агар сиз ушбу шартларга кўнмасангиз , китобдан фойдаланиш ҳуқуқингиз тўхтатилиши мумкин." иқтибос тугади. 1) Энди нима қилай? Китобни юқ қилиб юборайми ёки ишлатишим жоизми? 2) Агар китобларда шунақа кўпайтириш тақиқланиши ҳақидаги ёзувлар бўлмаса уларни юқорида айтганимдақа кўпайтириш жоизми? 3)Бир киши кўпайтириш таъқиқланган китобни электрон вариантини чиқариб юборса кейин кимлар қанча чиқариб, кўпайтириб олаверса гуноҳи кимларга қанчалик бўлади?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ўз пулингизга сотиб олган бўлсангниз тижорат мақсадидан ташқари кўпайтиришингиз жоиз. Валлоҳу аълам!
10 Май 2022, 00:42 | Савол-жавоблар | 136 | Ҳалол ва ҳаром
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ўз пулингизга сотиб олган бўлсангниз тижорат мақсадидан ташқари кўпайтиришингиз жоиз. Валлоҳу аълам!
10 Май 2022, 00:42 | Савол-жавоблар | 136 | Ҳалол ва ҳаром