Бу иши тўғрими

Ассалому алайкум! Мени ҳўжайиним дорихонада сотувчи бўлиб ишлайди. Дорихона ўзиники эмас. Саволим дорихонага дорига пули йўқ қийналганлар кўп келади шуларга савоб бўлади деб дориларни базиларини пули йўқларга бериб юборадилар бу ишиз тўғри эмас у дорилар сизики эмаску десам Мен бошлиққа зарар етказмайман уни пулини бошқа масалан 1300 2800 шунга ўхшаган суммаларни яхлит 1500 ёки 3000 деб айтиб ўрнини тў лдириб қўяман дедилар. У ҳам тўғри эмас бирони ҳаққику десам майли савоби ўшаларга бўлсин пули йўқ қийналиб кеса Мен йўқ деёлмайман деяптилар. Ҳўжайиними бу ишлари тўғрими ёки бермаганлари яхшими? Ўзини ҳисобидан бергиси келади қийналганлар га қў лдан келганча ёрдам қигиси келади Алҳамдулиллаҳ ҳўжайиним иймонли инсонлар лекин ҳозир молиявий жиҳаттан озроқ қийналиб қоганлари учун ўзларини ҳисобидан қилолмаяптилар.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Икки иши ҳам тўғри эмас. Валлоҳу аълам!

10 Май 2022, 00:42 | Савол-жавоблар | 179 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar