Онамнинг намозга кириши

Ассалому алайкум! Онам алҳамдулиллаҳ намоз бошламоқчилар, ҳозир улар намозда ўқиладиган фақат Фотиҳа билан Иҳлос сурасини биладилар. Сано витр ташаҳҳудларни ҳали билмайдилар. Ҳозир билмасалар ҳам намозни бошлайверсалар бўладими билганларини ўқиб? Ёки 1-бўлиб муаллим сонидан ҳарфларни ўрганиб кейин намозни бошлаганлари дурустми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Тезданг бошласинлар. Қолганини аста секин тузатиб бораверадилар. Жуда хурсанд бўлдик. Аллоҳ бир бандасига жаннатни бераман деса шундай Ўзига сажда қилдириб қўяди. Валлоҳу аълам!

10 Май 2022, 00:52 | Савол-жавоблар | 134 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar