Юк ташиш

Ассалому алайкум! Мен икки йилдан бери бир биродаримиздан қаризман хеч қарзни узишга иложи бўлмаяпти сабаби мусофир юртдаман, шу биродаримизнинг хитойда ишлаб чиқарилган юк ташувчи мошиналари бор улар тендер орқали жуда катта хажмдаги юклар яъни шағал, тош шунга ўхшаган юкларни завод билан шартнома асосида келишиб ташиб беради, менга шу машинани хайдаб қарзни уз, яна яхшигина ойлик хам берамиз деп таклиф қилди. Мен бу таклифни рад қилдим сабаби машинага белгилангандан икки баравар кўп юк ортади деб айтсам у менга бизнинг машиналар асфалът билан юрмайди оғир юк ташиш учун мўлжалланган тош йўл бор шу йўл билан юради деб айтияпти. У биродаримиз хам намозхон унинг айтишича биз сўрадик шу масалада агар асфалт билан юрса бўлмайди деб айтишди деб айтти, лекин ким айтгани қайси уламо айтгани номалум. Машинанинг давлат томонидан берилган хужжатда энг оғир вазни 25 тонна деб кўрсатилган. Машинанинг оғирли эса 13 тонна. Шунда 12 тонна юк ортиш керак, лекин улар умумий вазни 40-50 тоннагача юк ортишади. Хурматли устозлар шу ишни ишлаб қаризимни узиб бола чақамни боқсам бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Қаоидаларга амал қилиш керак. Амал қилмасликдан келиб чиқадиган фалокатга амал қилмаган жавобгар бўлади. Валлоҳу аълам!

11 Май 2022, 19:41 | Савол-жавоблар | 194 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar