фатво ва тақво

Ассаламу алайкум, устоз. Илмимиз озлиги учун бир масала ҳусусида гап ко‘пайиб кетди. аниқрог‘и фуқаҳоларнинг ,,Ҳоҳлаганлар фатвога амал қилсин, тақво қиламан деганлар тақво қилсин, мазмунидаги гап ҳусусида. Нима, фатвога амал қилиш тақвога алоқадор эмасми?, ёки тақво қилмаса ҳам бо‘ларканми? каби туwунмовчиликлар. Озгина о‘зингиз изоҳ бериб о‘тсангиз. Агар арзирли масала бо‘лмаса минг бор узур.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Бу гап катта уламолар икки хил гап қилган масалаларда айтилади. Баъзилари фалон ишни қилган яхши деса, бошқалари қилмаган яхши дейишади. Мисол учун бирлари қарз берувчи қарздорнинг маросимига бормагани маъқул, яна рибога кириб қолмасин, деса, бошқалари, борса бўлаверади, дейишади. Шунда қарздонинг маросимига борган фатво йўлини, бормаган тақво йўлини тутган бўлади. Бунда сиз аралаштириб юборган тақвонинг умумий маъноси аралашмайди.

3 Май 2022, 22:26 | Савол-жавоблар | 159 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar