Ўғил ёки ота

Ассалому алайкум! Мени Россияда ўғлим бор, никохга олган хотинимдан. 1 йил олдин мен ажрашдим (оилавий муожаро туфайли) ва Узбекистанга келдим. Отам билмасди. Хозир бўламни ёнига кетаман десам, дадам уни эсимдан чиқаришимни хохлаяпти. Нима қилай? Жуда соғиндим ўғлимни. Дадам умуман кетишимга қарши.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бола сизни сулбингиздан бўлган бўлса, то балоғатга етгунича нафақаси сизни зиммангизда вожиб бўлади. Агар аёлни ҳам талоқ қилмаган бўлсангиз, аёлнинг ҳам нафақаси зиммангизга вожиб. Бу масала Аллоҳнинг амри. Уни қилмаслигингиз Аллоҳга  нисбатан осийлик бўлади. Шариатимизда махлуқ(отангиз)нинг розилиги учун, Аллоҳга осий бўлишга рухсат йўқ. Валлоҳу аълам!

10 Май 2022, 01:36 | Савол-жавоблар | 164 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar