Автобусдаги кондуктор таҳорати

Ассалому алайкум! Мени укам Россия давлатида автобусда кондуктор бўлиб ишлайди. Эрталаб сахар 04:00да чиқиб кетиб кечки пайт 23:00дан кейин келади. Кун бўйи йўлда бўлади. Эрталабки тахорати пешингача хам етмайди. Таҳорат олишга шароит йўқ. Сув ва хаво жуда совуқ. Агар совуқ сувда таҳорат қилса касал бўлиш эҳтимоли жуда катта. Шу сабаб сизлардан шу холатда таяммум қилса бўладими деб сўраб беришимни илтимос қилди. Укам бу ҳолатда қандай йўл тутсин?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Биз укангизни ҳолатини билмаймиз, лекин Аллоҳ таоло зиммасига беш вақт намозни вақтида таҳорат билан ўқишни фарз қилган. Бир баклашка сувни автобуснинг иситгичининг ёнига қўйиб қўйса исиб қолади. Буни ҳамма билади. Маҳси кийиб олса оёғини ювиш ҳам шарт эмас. Мусулмонда динига ҳиммат ҳам бўлиши керак. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 19:44 | Савол-жавоблар | 159 | Таҳорат
|
Boshqa savol-javoblar