Уламолар фикридаги фарқ
Ассалому алайкум! Аҳли сунна ва жамоа уламоларидан бўлган икки шахс Имом Абу Мансур ва Имом Абул Ҳасан роҳимаҳуллоҳлар бор. Улар қайси гапи ёки йўналиши билан бир-биридан фарқ қилади шуни тушунтириб берсангиз
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бизу тушунтириб берамиз лекин сиз уни тушунишга лойиқмисиз шуниси муаммо. Чунки ҳозир бир физик олим физикага тегишли бирор бир қонунни айтса тушунмайман деб жавоб берасиз. Тушунмаслигингиз ҳам табий, бу айб эмас. Улар айтган масалалар ҳам бир қанча илмлар эгалламаган инсонни тушуниши қийин. Муаммо оддий халқ тушунолмайдиган шу масалани баъзилар ўзлари ҳам тўлиқ тушунмасдан туриб халқ орасида ёйиб одамларни аҳмоқ қилишдир. Оддий бир масаласини келтирсак, Абул Ҳасан Ашъарий раҳматуллоҳи алайҳ нарсаларнинг хоссаси ўзи таъсир қилолмайди. Аллоҳ таъсир қилсагина таъсир қилади. Масалан ўт куйдирмайди, қачон Аллоҳ куйдир деса кейин куйдиради деганлар. Абу Мансурий Мотуридий раҳматуллоҳи алайҳ Аллоҳ таоло ўтга куйдириш хоссасини берган, аммо Аллоҳ куйдирма деган вақтда куйдиролмайди. Масалан Иброҳим алайҳиссалом ўтга улоқтирилганларида Аллоҳ ўтга “Совуқ ва саломатлик бўл” деб буюрган. Ўтдан саломат чиққанлар. Мўтазилий фирқасидагилар эса ўтни куйдириш ёки куйдирмасликка Аллоҳни ҳеч қандай алоқаси йўқ дейишади. Валлоҳу аълам!
10 Май 2022, 02:31 | Савол-жавоблар | 154 | Турли саволлар