Аёллар Қуръон ўқишни аёл устозадан ўрганиш керакми

Ассалому алайкум! Мен тажвид қоидаларини ўрганяпман, иншаа Аллоҳ энди Қуръон ўқишга тушаман, саволим шундан иборатки, шу 3 ой ичида устозим эркак киши эдилар, энди Қуръонда талаффуз қоидаларини тўғрилашда аёл устозага боришингиз керак деди бир ўртоғим. Шу қанчалик тўғри?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Сатрланган ва ёлғиз қолмаган ҳолатда, маҳрамларингизни гувоҳлигида дарс олсангиз бўлади. Аёл устоз бўлса афзал. Валлоҳу аълам!

10 Май 2022, 02:42 | Савол-жавоблар | 157 | Ибодатлар
|
Boshqa savol-javoblar