Хижобга киргандим

Ассалому алайкум! Яқинда хижобга кирдим алхамдулиллаҳ. Қиз бола (аёл)нинг ияги аврат хисобланадими? 2) Ҳижобга кирган қиз ёки аёл хозирда кун совуқлиги боис қалин кенг турадиган шим кийса бўладими? Албатта орқаси ёпиқ холатда яъни устидаги кийми узунроқ бўса ва бадани билинмайдиган даражада кенг бўлса? Бундай кийим жоизми? Хижобли аёлнинг красовкада юриши жоиз эмасми? Хижобга энди кирганим учун бу хижобимга доғ тушуришни хохламайман. Бу бераётган саволимда хар хил ихтилофлар бор экан. Айримлар мумкин деса айримлар мумкин эмас деяпти. 
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ҳозирги кунда қандай бўлса ҳам авратингизни беркитсангиз бўлди. Ҳижоб деб махсус қора ёки бошқа рангли махсус тикилган кийимга маҳкам туриб олмасдан нима билан бўлса ҳам авратларингизни тўсинг. Кийимда икки шарт бўлади. Бири ичи кўринадиган даражада шаффоф бўлмаслиги иккинчиси аъзоларни бўртиб кўринадиган даражада тор бўлмаслиги. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 16:50 | Савол-жавоблар | 171 | Аёлларга оид масалалар
|
Boshqa savol-javoblar