Корея ошхонаси

Ассалом алайкум! Бу саволга жавоблар турлича экан, шунинг учун аниқ хулосага келолмадим. Мен Кореяда ўқийман ва бу ерда ўз ҳаражатларимни қоплаш, жамғариш учун корея ошхонасида ишлайман. Бу ерда чўчқа гўшти ҳам пиширилади ва мени ишим идиш товоқ ювиш, ҳар замонда овқат пиширишга ўтаман. Бошқа ишларда ишлаб кўрдим соғлигимга тўғри келмади. Бу ерда топган пулим ҳаромми? 
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Идиш товоқ ювиш иши бўлса жоиз. Бошқаси жоиз эмас. Валлоҳу аълам!

10 Май 2022, 03:04 | Савол-жавоблар | 152 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar