Бошқа одамга иш қилдириш

Ассалому алайкум! Бир танишим чет элда машина устахонасида ишлайди. У ерда авария бўлган машиналарни ремонт қилишади. Уларни килентлари кўплиги сабабли стоянкада ремонт қилинмаган машиналари кўп тураркан. Ёнидаги устахонада иш камлиги ишчилари бекор қолаётганлиги сабабли танишимдан иш сўраб тураркан. Олаётган иши қанчага олинган бўлса тахминан 10%ни танишимга бераркан. Ўзлари рози бўлган холда. Машинани килентга топшириш танишимни бўйнида экан. Танишим у ерга аренда тўлаб тураркан. Танишим олаётган пули халолми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Машинанинг эгаларига боғлиқ. Агар улар ёнидаги устахона тузатишлигига рози бўлишмаса оладиган пули ҳам жоиз бўлмайди. Валлоҳу аълам!

10 Май 2022, 03:15 | Савол-жавоблар | 149 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar