Ёрдам пули ҳақида
Ассалому алайкум! Рамазон муборак бўлсин. Саволим қизиқ. Аммо жуда долзарб мавзу. Қозоғистонда яшаймиз. Бизда ҳозир карантин сабаб ишсиз қолганларга давлат томонидан ёрдом пули ажратилди. Критерий карантингача ишлаб турган ва каранатин сабаб тўхтаб қолган одамлар олиши керак. Аммо лойиқ эмас одамлар ҳам давлат берябди деб айтабди. Лойиқ эмас дегани карантин сабаб иши тохтаб қолмаган, яъни иши расмиятан тўхтамагану аммо ўзи ишламаябди ва ҳакозо. Саволга жавоб анча одамга наф тегиб қолар эди. Савол муаллифи мендан сўраб беришимни илтимос қилган эди. У отасига ёрдам пулини олиб берган, яъни отасинижг номидан заявка ташлаб берган. Табиийки кўпгина ёши катта одамлар интернет орқали ишлашни билмайди. Кейин эса отаси бу критерийга лойиқ эмас экан. Давлатга пулни қайтаришнинг иложи бор. Аммо отаси энди буни диний тушунчадан ҳабари йўқ, яъни кўнмаябди. Отасининг карточкасидаги пулни қайтариб юборса рухсатсиз, бировнинг ҳаққига қўл урган бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ҳақли бўлмасдан туриб олганлар ўғри ҳисобланади ва охиратда жавоб беришади. Валлоҳу аълам!
3 Май 2022, 06:31 | Савол-жавоблар | 165 | Долзарб саволлар
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ҳақли бўлмасдан туриб олганлар ўғри ҳисобланади ва охиратда жавоб беришади. Валлоҳу аълам!
3 Май 2022, 06:31 | Савол-жавоблар | 165 | Долзарб саволлар