Ўзида йўқ бўлган нарсани сотиш

Ассалому алайкум! Мен бозорда ишлайман. Мижозларимиз баъзан телефон орқали, биз сотмайдиган нарсани сўраб қолишади. Мисол; "фалон нарсани бозордан топиб, нархини айтворинг" дейишади. Саволим шуки ўша маҳсулотни бозордаги сотилаётган нархига ўзимни фойдамни қўшиб, "нархи мана шунчадан экан" десам, нархи мижозга тўғри келиб буюртма берса, ўша савдо тўғри савдо бўладими? Яьни ёлғон аралашган савдо бўлмайдими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Айни ёлғон бўлади. Сиз очиқ ойдин айтиб савдо қилсангиз тўғри бўлади. Валлоҳу аълам!

10 Май 2022, 03:26 | Савол-жавоблар | 169 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar