Чаппак чолиш
Ассалому алайкум! Саодат асри қиссаларида келганки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намозга кеч қолганларида имомликга саҳобалардан бири ўтади. Намоз ярмида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам келиб қўшилади, бошқа саҳобалар буни имомга билдириш учун чаппак чалади. Намоз сўнгида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларга чаппак аёлларга хосдир деганлар. Бу сўзлари фақат намоз ичига хосми ёки бошқа холларда ҳам эркак киши чаппак чолиб бўлмайдими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Намоздан ташқарида кишини ажаблантирадиган иш содир бўлса қарсак чалиб, ўзини шу ходисага муносабатини билдириш мусулмонларни одати эмас. Баъзилар макруҳ ҳам дейишган экан. Бундай холда мусулмонлар такбир айтиши, тасбих айтиши керак дейилган экан. Валлоҳу аълам!
10 Май 2022, 03:37 | Савол-жавоблар | 193 | Турли саволлар