Исломий ломбард очиш хукми
Ассалому алайкум! Исломий Банк дунёда машҳур, давлатлар ривожига ва одамлар ҳаётини яхшилашга ўз ҳиссасини қўшиб келади. Мен тадбиркорман, шу сабаб Исломий Банкга қизиқишим доим кучли бўлган. Агар ҳозирги капиталим етганида шунақа банк очган бўлар эдим. Етмагани сабаб, бошқа "альтернатив вариантлар" қидирдим ва "Исломий Ломбард" очиш фикри келди. Агар "Исломий Ломбард", худди "Исломий Банк" қоидалари асосида ишласа ёки шундай қилса: мисол: Пул керак одамдан, бирор бир молни, бозор нархидан арзонга баҳолаб олса ва баҳоланган миқдорий пулни қарз тариқасида маълум бир вақтгача берса, қарз олган одам, қарзни вақтида олиб келмаса, молни ўзиники қилиб, уни бошқа бировга ёки собиқ эгасига сотиб фойда олиб ишлаш. Шариатда мумкинми? Ёки 2-мисол: Пул керак одамдан, молни арзон баҳолаб сотиб олиб, уни кейин яна эгасига қимматроқ нархда сотиб фойда ишлаш. Шариатга тўғри келадими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1). Бундай қилишингиз жоиз эмас. Барибир судхўрликка ҳийла бўлади. 2). Буни “ъийна” савдоси дейилади, бундан қайтарилган. Валлоҳу аълам!
10 Май 2022, 03:37 | Савол-жавоблар | 143 | Молия ва тижорат