Қуръонни масхара қилиш

Ассалому алайкум! Ёшлигимда 6 ёки 7синфлигимда дадамлар "Ёсин" сурасини ёд олсанг 20минг бераман деб ёд олдирган эдилар. Ёд олаётган пайтимда шу сурадан бир сўзни эрмак қилгандим. Хозир шу ишимдан қаттиқ афсусдаман. Жуда кўп марта эслаб тавба қиламан, лекин бу ишимни Аллоҳ кечирмасачи деб кўп қайғураман. Сабаби бундай гунох ширкка кирмайдими? 
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Эзилмаслик керак, тавба қилган бўлсангиз бўлди. Валлоҳу аълам!

10 Май 2022, 03:58 | Савол-жавоблар | 162 | Қуръони карим
|
Boshqa savol-javoblar