Кифоя матинлари
Ассалому алайкум! Кифоя китобининг ҳайз бобида айтилишича 10 кундан кам ҳайз кўрган аёлга то у аёл ғусл қилмагунича яқинлик қилиш мумкин эмас экан. 2. Агар 10 кун бўладиган аёл бўлса уни ҳайзи тўхташи билан яқинлик қилса бўлар экан. Шуларни тўғри тушундимми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ҳа, тўғри тушунибсиз. Лекин бу ерда яна бир нарсани эсдан чиқармаслик керак. Аёл киши одатда ҳайз кўрадиган муддатидан олдин ҳайзи тўхатаса, ғусл қилиб намозларини ўқийверади, аммо эри билан яқинлик қилмай туради. Одатда ҳайз кўрадиган кунича вақт ўтгунча қайта ҳайз келмаса, кейин яқинлик қилса бўлади. Мабодо яқинлик қилгандан кейин яна ҳайз келиб қолса, эр-хотин ҳайз вақтида яқинлик қилган бўлиб, каффорат тўлаши керак бўлиб қолади. فَإِنْ جَامَعَهَا وَهُوَ عَالِمٌ بِالتَّحْرِيمِ فَلَيْسَ عَلَيْهِ إلَّا التَّوْبَةُ وَالِاسْتِغْفَارُ وَيُسْتَحَبُّ أَنْ يَتَصَدَّقَ بِدِينَارٍ أَوْ نِصْفِ دِينَارٍ Агар эр ҳаром бўлишини билиб турган ҳолида ҳоиза аёлга яқинлик қилиб қўйса, зиммасига тавба ва истиғфор вожиб бўлади.
Ҳамда бир дийнор (4.25 гр тилло) ёки ярим дийнор (2.12.5 гр тилло) садақа қилиб юбориши мустаҳаб саналади. (Фатавои Ҳиндия). Валлоҳу аълам!
13 Май 2022, 12:11 | Савол-жавоблар | 167 | Турли саволлар