телефон оркали никох укиш хакида

АсСаламу алейкум Шайх хазратлари..никох масалисида муаммо юзага келди...никохга олинмокчи болган аел яшайдиган маконда никох укийдиган мусулмон топилмаса... никохга олмокчи болган эр киши яшайдиган жойда мусулмонлар бор болиб..лекин у аелни булажак эр ватанига олиб келиш иложи болмаса...эр киши булажак аелини маконига кетишдан олдин уз ватанида телефон оркали у аелни чакириб ва никох укийдиган одамни ва гувохларни чакириб никох укиса боладими,?.чунки у аел .."телефон оркали никох килса болади ...менинг розилигим булса болди" ..деб айтди.. рахмат...
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Иложи борича, бирга туриб, гувоҳлар олдида никоҳланган афзал. Умуман эплай олмасаларингиз, аёл билан эркак ва гувоҳлар бир ерда туриб олим одам телефон орқали сўраса, дуруст бўлади.

29 Апрел 2022, 06:08 | Савол-жавоблар | 220 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar