Масжид узоқ бўлса

Ассалому алайкум! Биз яшаётган жойда энг якин масжид 17 км. Кимки хуфтонни ва бомдодни жомий масжидларда ўқиса ўша туни билан ибодат қилиб чиққанни савоби берилади экан. Биз хам масжидда ўқишни хохлаймиз, лекин бориб келиш жуда узоқ. Шундай холда биз қандай қилиб шу савобни олсак бўлади?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Энг ками иккита ёки уч киши бўлиб бирортангизни уйингизда жамоат бўлиб ўқисангиз ҳам савобини оласизлар. Валлоҳу аълам!

10 Май 2022, 04:09 | Савол-жавоблар | 157 | Намоз
|
Boshqa savol-javoblar