Талоқсан талоқса талоқсан дейиш

Ассалому алайкум! Турмуш ўртоғим билан тез-тез тортишиб турамиз. Баъзида ойлаб гаплашмаймиз. Лекин аввал бир қаттиқ жанжаллашиб қолганимизда "талоқсан, талоқсан, талоқсан" дегандилар жаҳл устида. Диндан хабарлари йўқ. Лекин менинг оилам диндор. Онам бизни қайтиб никоҳ ўқиттилар. Орадан 4 ой ўтиб бироз маст ҳолларида яна айтдилар 3 марта “талоқсан” деб. Бундан кейин яна ўқитишга домлага борсак, мусулмонлар идорасига мурожаат қилишимизни айтишди. Эрим “бормайман уяламан” деб бормадик хуллас. Яқинда яна жахл устида 2 маротаба айтдилар. Лекин ҳар айтганлари аввалгиларида ҳам бошқа хонадан туриб, ё маст, ё жаҳл устида айтганлар. Кейинчалик доим афсус чекадилар. Лекин энди онам “яшаш сизларга ҳаром, ажрашинглар” деябдилар. Нима қилсак бўлади?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Биринчи айтгандаёқ ораларингизга уч талоқ тушган. Онангиз тўғри айтибди. Вақтинчалик дунёни деб охиратингизни куйдириб олманг. Валлоҳу аълам!

4 Май 2022, 18:57 | Савол-жавоблар | 150 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar