Мушкул пайтда ўқиладиган дуо

Ассалому алайкум! Одамга қийинчилик келганда бир дуо бор экан. Уни китобимиз Қуръони каримдаги суралар билан бирга қўшиб 70 марта ўқилар экан. Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм ни 7марта. Фотиха сураси 7 марта. Таборак сураси 11марта. Султон дилам беғам кунам. Султон дилам хуррам кунам. Султон бидонам холиман. Султон барорат кориман. доусини 70 марта. Ихлос сураси 3марта, Нас сураси 3марта. Фалақ сураси 3 марта ўқилар экан. Шу асосда сураларни ва тепадаги доуни ўқиш қанчалик тўғри? Ўзи динимизда бундай дуо борми? Шундай қилиб дуо қилса бўладими? Илтимос Шу ҳақида маълумот берсангиз.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бундай дуо ҳақида билмаймиз. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам таълим берган дуоларни ўқинг. Валлоҳу аълам! Дуолар қуйидаги илнкда берилган: https://islom.uz/maqola/1205 

10 Май 2022, 05:37 | Савол-жавоблар | 224 | Дуолар
|
Boshqa savol-javoblar