Винобоб Узум

Ассалому алайкум! Мен боғбонман, боғимда винобоб узумим бор, ҳар йили шу узумларимни винозавотга сотаман. Шу ишим гуноҳми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Албатта гуноҳ. Сизни узумингизни виносидан қанча қанча гуноҳ ишлар содир бўлаётганини, охиратдаги азоби қандай бўлишини билсангиз эди. Ичувчиларни хотинлари, норасида фарзандлари, ота-оналари ўшани ишлаб чиқарган ва ёрдам берганларни лаънатлашини эшитганингизда эди. Эшитишингиз ҳам муҳим эмас улардан бирортасининг дуоси ижобат бўлса ҳолингизга вой. Вино ичиб олиб, жиннисифат бўлиб хотин бола чақасини совуқ кунларда кўчага хайдаётган одамларнинг гуноҳига сабабчи эмасман деб ўйласангиз адашасиз. Валлоҳу аълам!

10 Май 2022, 06:19 | Савол-жавоблар | 151 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar