Касал(қиз)ни сочини кесиш
Ассалому алайкум! Хурматли устозлар менинг дўстим 3 йилдан буён бошида ўсимтаси бор саратон касаллиги билан олишмоқда бечора зўрға сабр қилиб Аллоҳим берган дардингга шукур дейди. Дард уни еб тугатмоқда хаммамиз дуо қиламиз Аллоҳим шифо бергин деб. Дохтирлар умид йўқ деяпти, боши оғримаслиги оғир бўлмаслиги кўп қийналмаслиги учун сочини кесиш керак деяпти, лекин рози бўлмаяпти. Хозир дўстим ҳижобда, 5 вақт намоз ўқийди, қолдирмайди асло. Хатто оғриқ кучли вохти чидолмайдиган даражада бўлса хам қолдирмайман деб ўқийди. Айтинг сочини кесса ёки жуда паст қилиб олдирса бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ўзининг хоҳшига қўйиб беринг. عَنْ جَابِرٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: يَوَدُّ أَهْلُ الْعَافِيَةِ يَوْمَ الْقِيَامَةِ حِينَ يُعْطَى أَهْلُ الْبَلَاءِ الثَّوَابَ لَوْ أَنَّ جُلُودَهُمْ كَانَتْ قُرِضَتْ فِي الدُّنْيَا بِالْمَقَارِيضِ. رَوَى التِّرْمِذِيُّ هَذِهِ السَّبْعَةَ Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қиёмат куни аҳли балоларга савоб берилган пайтда аҳли офиятлар дунёда терилари қайчи билан қийилган бўлишини орзу қиладилар», дедилар».
Ушбу еттита ҳадисни Термизий ривоят қилган.
Шарҳ: Бу дунёда ўзига етган балоларни Аллоҳ таолонинг ҳукмидан деб билиб, уларга сабр қилган мўмин бандага бериладиган савобларга бу дунёда бало-офатлардан узоқда бўлиб ўтганлар ҳавас қилар эканлар. Шунинг учун Аллоҳ таолонинг иродаси ила етган балоларга сабр қилиб, Аллоҳ таолодан савоб умидида бўлиш лозим. Ушбу ҳадиси шарифда бу дунёда бало-офатларга учраган мўмин банда учун катта тасалли бор.
Шу билан бирга, алоҳида таъкидлаш лозимки, мўмин банда савоби кўп бўлар экан, деб, ўзини ўзи балога уриши ёки ўзига ўзи бало етишини тилаши мутлақо мумкин эмас. (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!
10 Май 2022, 06:30 | Савол-жавоблар | 159 | Турли саволлар