Товуқни сўйишдаги нозик масалалар
Ассалому алейкум! Мен товуқ фабрикасида ишлайман, у ерда 40 кунлик жўжалар сўйилади. Сўйилиш жараёни; Тирик жўжани оёғидан илгакка илинади. Шу жараёнда “Бисмиллаҳ Аллоҳу акбар” зикр қилинади. Илгаклар автоматик ҳаракатланиб электрапилага жўжаларни олиб боради ва автоматик сўйилади. Қони оққандан сўнг 80-90 даража иссиқ сувга киритилади патларини тозалаш учун. Ундан сўнггина ичак-чавоқлардан тозаланади. Саволим шу жўжаларни ейиш ҳаромми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ҳар бир жўжани бўйнидаги овқат йўли, ҳаво йўли ва икки катта қон томирлар учта йўғон томири мусулмон қассоб тарафидан “Бисмиллоҳ Аллоҳу акбар” деб сўйилмаса ҳалол бўлмайди. Ихтиёрий ҳолатдаги сўйишда кесилиши лозим бўлган томирлар тўрттадир:
Ҳалқум яъни нафас юрадиган кекирдак, қизил ўнгач ва иккита қон томир. Ушбу тўрт томирдан қайси учтасини бўлсада, ҳайвоннинг тириклигида кесилса, ҳалол бўлади. Бу Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг қарашларидир. Имом Абу Юсуф раҳматуллоҳи алайҳ эса, ҳалқум, қизил ўнгач ва иккита қон томирнинг бирини кесилишини шарт қилганлар. Чунки қон томирни кесишдан мақсад қонни оқизиш ҳисобланади. Қон оқизиш эса, икки қон томирнинг бирини кесиш билан ҳосил бўлади. Иккаласидан қайси бири кесилса ҳам дуруст бўлаверади. Имом Муҳаммад раҳматуллоҳи алайҳ эса ушбу кесилиши лозим бўлган тўрт томирдан ҳар бирининг кўпроғи кесилса, ҳалол бўлади деганлар. Агар кўпроғи кесилмаса ҳалол бўлмайди дейдилар. Валлоҳу аълам!
10 Май 2022, 06:19 | Савол-жавоблар | 147 | Турли саволлар