Даставка ҳалолми
Ассалому алайкум! Мен Лондонда университетда ўқийман, Ва мендек Ўзбек талабалар Жуда кўп. Бу ерда ўқиш контрактлари Ва ўз ҳаражатларимиз учун пул ишлаб топамиз. Кўпчилигимиз даставкада ишлаймиз. Турли хил ошхоналардан буюртмалар оламиз Ва уларни элтиб берамиз. Лекин мусулмон давлатда бўлмаганимиз учун харом йўл билан сўйилган ҳайвонларнинг гўштидан тайёрланган, ёкида чўчқа гўштидан тайёрланган овқатларни еткизиб беришимизга тўғри келади. Биз учун будай ҳолатда топилган пуллар ҳалолми? Ёки биз ҳам харомга шерик бўлиб қолаяпмизми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ҳаромни емасликка у ердаги ғайридинлар мукаллаф бўлмаса ҳам, сиз каби мусулмонлар мукаллаф бўлишади. Иш берувчи билан гўштсиз маҳсулотларни етказиб беришни келишинг ёки бошқа иш топинг. Валлоҳу аълам!Қуйидаги линкда берилган савол-жавобни ўқинг https://savollar.islom.uz/s/156721
10 Май 2022, 06:30 | Савол-жавоблар | 163 | Ҳалол ва ҳаром