Бошлиғимиз қаршилиги

Ассалому алайкум! Бизнинг бошлиғимиз иш жойимизда намоз ўқишимизга қарши бўладилар. Аммо очиқдан очиқ намоз ўқиманглар демайди. Жумага хам 13:00га етиб боришимизни 13:30да қайтшимиз керак дейди. Бир гапда аввал иш кегин ибодат деди, бир ишни жойига қўйиб кегин намоз ўқинглар, ишни охиригача қилинмасдан намозни қандай қилиб ўқийсизлар дейди. Жамоа ичида ўзига айтмадигу орадаги гапда уни нотўғри гапиришини айтиб ўтдик ва ўзимизни йўлдан боришда давом этдик. Биз қандай йўл тутайлиқ ёки бу қиёмат аломатларимикин? Қиёматнинг аломати дунё иймонсизлар қўлига ўтади деб эштудим.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Аллоҳ фарз қилганга ҳеч кимни қарши чиқиши тўғри эмас. Қаршилик қилса ҳам эътибор қилинмайди. Сизлар жуманинг суннатини ўқибоқ тезда чопиб ишга келинглар. Намоз фарз деб таҳоратга ярим соат орқасидан зикрларга ярим соат қилиб ўтирманглар. Валлоҳу аълам!

10 Май 2022, 06:30 | Савол-жавоблар | 158 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar