Бадиий китобларни олиб кетгандик

Ассалому алайкум! Адашмасам бу воқеа икки йил олдин бўлган. Мактабимизни таъмирлашга тайёрлаётган эдилар. Бир синфхонага кирдик, ўқитувчимизни кутиб туриш учун. Синфхонада парта ва стуллар чиқариб ташланган, ғиштлар йўқ холда эди. Лекин китоб жавони бор эди, унда эса нечтадир китоблар бор эди. Мен иккитасини, синфдошим иккитасини олдик ва уйга олиб кетдик. У пайтда бу умуман хаёлимга келмаган эди, чунки динимиз хақида тушунчага эга эмас эдим. Энди ўйлаябман, биз ўғирлик қилмадикмикан деб. Чунки у китобларни шу синфхонада ўқиган ўқувчилар олиб келишган ва олиб кетишмаган. Илтимос менга тўғри йўл кўрсатинглар. Мен у китобни эгасини ва қайси синфда ўқиган эканлигини ҳам билмайман. Балки у китобни мактаб кутубхонасига топширармиз? 
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ўғирлик қилибсизлар. Валлоҳу аълам!

10 Май 2022, 06:41 | Савол-жавоблар | 178 | Китоблар
|
Boshqa savol-javoblar