Масжид ҳақида

Ассалому алайкум! Уйимиз билан масжид ёнма-ён, масжидни ичида олдин қабр бўлган. Бизни ота-бобомиз кўмилган, ҳозирда қабирлар беркилиб кетган. Масжидни ери боболаримизни уйи бўлган, ҳозирда масжидда намоз ўқилмаётганига 15йилча бўлди. Ҳозирда давлат ишлаб чиқаришга беришиб юбормоқчи, маҳалла ҳамма ерни сизлар олиб қолинглар дияпди. Борор нарса қурилса силар қурилар дияпди. Шунга масжидни ерини фойдалангани биз олсек бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бошқага бергандан сизлар қилганингиз афзал. Кейинчалик яна масжидга қайтаришингиз осон бўлади. Валлоҳу аълам!

10 Май 2022, 06:41 | Савол-жавоблар | 153 | Ақийда
|
Boshqa savol-javoblar