Уйланишдаги муаммолар

Ассалому алайкум! Маслахат беринг бошим қотиб қолди. Яхши ниятда бир қизга уйланиш учун холам ва аммаларни юбордим хаммаси яхши кетаётган эди. Қиз томон ўғлиз ичади, наша чекади, игна хам қабул қилади экан деган гап чиқарипти Аллоҳга шукур унака нарсалардан йироқдаги одамларданман. Тўғри намоз ўқимаслигим мумкин лекин унақа иш қилмаганман. Бир кўнглим қиз хақида сен хам бекорчи бўлмағур гап чиқар деяпти Лекин Аллоҳдан қўрқаман кўзим билан кўрмаган ишни шунқа деб айтишга, лекин нега мен емаган сомасамга пул тўлашим керак деб ичимни ит тирнагани тирнаган. Маслахат беринг Аллоҳ тўғри йўлдан адаштирмасин, хато килиб қўйишдан сақласин.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Сиз кечиримли бўлинг. Бу ҳолатдан яхшилик қидириб Аллоҳ бошидан сизга тўғри йўл кўрсатганини шукрини қилинг ва бошқа яхши инсонларга совчи бўлинг. Валлоҳу аълам!

10 Май 2022, 06:41 | Савол-жавоблар | 141 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar