Биздан эмас ҳадислари ҳақида
Ассалому алайкум! Айрим турдаги ҳадиси Шарифларни оқиб қолсак , "Биздан эмас" калимасига гувоҳ боламиз? Ҳазратнинг "бозор " китобларида "биздан эмас " ни "менинг динимда эмас" деганларидир деб шарҳлаган эканлар 28- бет. Мисол: "ким алдаса / макр қилса биздан эмас " бу ҳадисга мувофиқ алдаган киши мусулмон эмасми? уни ҳукми қандай? Охиратда кечирилиши мумкинми? биз Аллоҳ таоло фақат озига ширк келтирганларни кечирмайди, қолганини ози ҳоҳлаганини кечиради , ҳоҳлаганини кечирмайди деб эшитгандик, Алдов билан шугулланувчиларни ҳукми қандай? Алдовни ҳалол санаб қилувчи киши билан алдовни ҳаромлигини тан олиб алдов билан шугулланувчи кишиларни ҳукмичи?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Модомики ўша қилган ўғирлиги ёки ёлғонини ёки тарозидан уриб қолишини ҳалол санамагунича мусулмон эмас дейилмайди. Биздан эмаснинг маъноси эса дини мукаммал бўлмайди, амали нуқсонли деган маънода айтилган. Валлоҳу аълам!
10 Май 2022, 06:41 | Савол-жавоблар | 167 | Ислам