Ётса тахорат синадими

Ассалому алайкум! Бир хадисга дуч келдим унда шундай дейилган Яна Имом Термизий ва Имом Абу Довудлар ибни Аббосдан ривоят қилган ҳадисларида расулуллоҳ (с.а.в.): ان الوضوء على من نام مضطجعا فانه اذا اضطجع استرخت مفاصله «Ёнбошлаб ётган кишига таҳорат вожиб бўлади. Чунки киши ёнбошлаганда бўғинлари бўшашади», деганлар. Агар киши бирон нарсага суянмасдан ўтирган ҳолда ухласа, таҳорати синмайди. Шунингдек, қорни қулдираса-ю, бирон ҳид ёки овоз чиқмаса ҳам таҳорат бузилмайди. Шунга асосланиб ётганда тахорат синадмми? Купчилик бу нотўғри ётганда тахорат синмайди деяпти. Аммо улар илмли инсонлар бўлмагани учун устозлардан жавоб олмоқчи бўлдим.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом!  باب الوضوء من النوم21-БОБ. УЙҚУ ТУФАЙЛИ ТАҲОРАТ ҚИЛИШ ҲАҚИДАقَالَ مُحَمَّدٌ رَحِمَهُ اللهُ فِي (مُوطئه): قَالَ مَالِكٌأَخْبَرَنَا زَيْدُ بْنُ أَسْلَمَ قَالَإِذَا نَامَ أَحَدُكُمْ وَهُوَ مُضْطَجِعٌ فَلْيَتَوَضَّأْ.43. Муҳаммад роҳимаҳуллоҳ «Муватто»сида шундай деган: «Молик айтади: «Зайд ибн Аслам бизга хабар қилиб, «Бирортангиз ёнбошлаб ухлаб қолса, таҳорат қилиб олсин», деди». أَخْبَرَنَا مَالِكٌ، أَخْبَرَنِي نَافِعٌ، عَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَاأَنَّهُ كَانَ يَنَامُ وَهُوَ قَاعِدٌ فَلَا يَتَوَضَّأُ.قال محمدوبقول ابن عمر في الوجهين نأخذ، وهو قول أبي حنيفة.Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«У киши ўтирган ҳолларида ухлар, кейин таҳорат қилмас эдилар».
(Имом Муҳаммад «Муватто»сида ривоят қилган).
Муҳаммад айтади: «Ибн Умарнинг гапларини оламиз. Бу Абу Ҳанийфа роҳимаҳуллоҳнинг ҳам қавлидир». عَنْ قَتَادَةَ قَالَسَمِعْتُ أَنَسًا يَقُولُكَانَ أَصْحَابُ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَنَامُونَ ثُمَّ يُصَلُّونَ وَلَا يَتَوَضَّئُونَقَالَقُلْتُسَمِعْتَهُ مِنْ أَنَسٍ؟ قَالَإِيْ وَاللهِرواه مسلم.Қатодадан ривоят қилинади:
«Анаснинг «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари ухлаб, сўнгра намоз ўқишар, таҳорат қилишмас эди», деганини эшитганман».
(Ровий Шуъба Қатодага) «Буни Анасдан эшитдингми?» десам, «Ҳа, Аллоҳга қасам», деди».
Муслим ривоят қилган. عَنْ عَلِيِّ بْنِ أَبِي طَالِبٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَقَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «وِكَاءُ السَّهِ الْعَيْنَانِ، فَمَنْ نَامَ فَلْيَتَوَضَّأْ». رواه أبو داود وحسنه المنذري وابن الصلاح والنووي كما في (التلخيص).Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Орқанинг боғичи кўздир. Ким ухласа, таҳорат қилсин», дедилар».
Абу Довуд ривоят қилган. Мунзирий, Ибн Солаҳ ва Нававийлар «Талхис»да ҳасан дейишган. عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُما قَالَأَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «لَيْسَ عَلَى مَنْ نَامَ سَاجِدًا وُضُوءٌ حَتَّى يَضْطَجِعَ، فَإِذَا اضْطَجَعَ اسْتَرْخَتْ مَفَاصِلُهُ». رواه أحمد وأبو يعلى، ورجاله موثوقون كما في (مجمع الزوائد).Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: 
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сажда ҳолида ухлаб қолган кишига ётиб қолмагунича таҳорат қилиш йўқ. Ётса, бўғинлари бўшашади», дедилар».
Аҳмад ва Абу Яъло ривоят қилишган. «Мажмаъуз-завоид»да (санадидаги) ровийлари ишончлидир, дейилган. وَرَوَى الْبَزَّارُ عَنْ أَنَسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُأَنَّ أَصْحَابَ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ كَانُوا يَضَعُونَ جُنُوبَهُمْ، فَمِنْهُمْ مَنْ يَتَوَضَّأُ، وَمِنْهُمْ مَنْ لَا يَتَوَضَّأُقال الهيثميرجاله الصحيح، كذا في (فتح الملهم).فاختلف أنظار العلماء إلى تسعة أقوال. قال الأحنافلا يجب الوضوء على من نام جالسا أو قائما أو ساجدا حتى يضع جنبيه، فإذا اضطجع استرخت مفاصله، هكذا رواه البيهقي، فإن نام مضطجعا أو مستلقيا على قفاه انتقض، وهو قول أبي حنيفة وداود وحماد بن سلمة وسفيان رحمهم الله تعالى، والله أعلم، كذا في (الطيب الشذيوغيره.Баззор Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари ёнбошларини ерга қўяр эдилар. Баъзилари таҳорат қилар, баъзилари таҳорат қилмас эди».
Ҳайсамий: Ровийлари саҳиҳ ҳадисларнинг ровийларидир, деган («Фатҳул Мулҳим»).
Уламолар бу борада (яъни уйқунинг таҳоратни бузиш-бузмаслиги ҳақида) ихтилоф қилишиб, қарашлари тўққизтага етган.
Ҳанафий мазҳаби уламолари шундай дейишган: «Ўтирган, тик турган ёки сажда қилган холда ухлаб қолган одамга ёнбошини ерга қўймагунча таҳорат қилиш вожиб эмас. Аммо ёнбошласа, бўғимлари бўшашиб кетади. Байҳақий шу шаклда ривоят қилган. Агар ёнбошлаган ҳолда ёки чалқанча ётган ҳолда ухласа, таҳорат бузилади. Бу Абу Ҳанифа, Довуд, Ҳаммод ибн Салама ва Суфён роҳимаҳуллоҳларнинг қавлидир. Валлоҳу аълам («Тоййибуш-шазий»). Валлоҳу аълам!

3 Сентабр 2022, 20:02 | Савол-жавоблар | 167 | Таҳорат
|
Boshqa savol-javoblar