Мушук зарар берса
Ассалому алайкум! Мени ишхонадаги шеригим инкубаторда жўжа очиб сотиш билан шуғулланади. Уйига мушуклар келиб хар куни унлаб вақти келса ундан кўп жўжаларни еб кетяптикан. Шу кунгача кўп мушукларни ушлаб ўлдиргиси келмай бошқа жойларга ташлаб келган барибир яна бошқа мушуклар келиб жўжаларни еб кетишмоқда. Хар куни ўнлаб мушукларни хайдайди барибир кечаси келиб жўжаларни еб кетяпти.Ховли деворида кўпгина мушуклар пойлаб ётаркан кечқурун жўжаларга хужумга ўтаркан. Бошқа иложи қолмаяпти, мушукларни ўлдирса бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Аслида шариатда зарар етказадиган ҳайвонларни ўлдирса бўлади. Лекин бу ўша ҳамма эҳтиётини қилгандан кейин ҳам зарар етказадиган ҳайвонга тегишли. Шеригингиз мушук кира олмайдиган шароит қилсин. Жўжалари турадиган жойни пухта қилиб ҳимояласин. Чунки ҳамма мушукларни барибир ўлдириб бўлмайди. Валлоҳу аълам!
10 Май 2022, 06:52 | Савол-жавоблар | 157 | Турли саволлар