Савдогарлик олиб сотиш

Ассалому алайкум! Мен бозорда бир савдогар қўлида савдо қиламан, эркаклар кийимларини сотаман. Менга ойлик берилмайди даромадим шундай. Савдогар устам Қўқон бозоридан 50минглик товар олиб келади ва менга нарх белгилаб беради. Мисол учун 60минг қилиб белгилаб беради. Ўз фойдасини белгилаб беради. Мен устам фойдасини ўрнига қўйиб устига ўз фойдамни хам қўшаман. Мисол учун 60минг устам белгилаган нарх мен товарни 70минг сотаман ўз фойдамни қўшиб. Савдогар устам ўзи шундай белгилаб берган. Савдогар устам менга ойлик ёки кунлик иш хаққи пул бермайди. Шу йул билан даромад қилябман (5-ойдан бери). Савдогар билан шундай келишганмиз, қилаётган ишим халолми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Эндиги сафар буни 70.000га сот, 60.000 менга 10.000 сенга хизмат ҳақи. Ортиғига сотсанг униси ҳам сенга – деб келишсангиз шариатга мувофиқ келишган бўласиз. Шунчадан бери топганингизни ҳаром деб бўлмайди. Валлоҳу аълам!

10 Май 2022, 06:52 | Савол-жавоблар | 197 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar