Оиламни сақлаб қолиш учун

Ассалому алайкум! Менга Қуръон ушлатиб гапирган гапим рост ёки ёлғон эканини сўрашди. Мен қаттиқ қўрқу ва ҳаяжонда эслолмадим ва ёлғон дедим. Агар рост деганимда қайнонам мени уйдан ҳайдарди. Жанжал вақти алам устида айтган бу гапни балки айтганман балки йўқ эслолмиман. Саволим шундан иборатки агар мен у гапни айтган бўлсам гуноҳим қай даражада оғир бўлади. Бу гуноҳни ювишни иложи борми? Мана орадан 8 йил ўтти бу савол менга тинчлик бермаябти.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Агар қасддан ёлғон гувоҳлик берган бўлсангиз гуноҳи кабирага қўл урган бўласиз. Кабира учун жуда кўп истиғфор айтиш керак. Агар ўзингиз билмаган ҳолда, ёлғонни қасд қилмай бирор сўз айтиб қўйган бўлсангиз, сўнгра у ёлғон бўлиб чиққан бўлса, Аллоҳ таоло буни албатта афв қилади.عَنْ عَلِيٍّ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: رُفِعَ الْقَلَمُ عَنْ ثَلاثَةٍ: عَنِ النَّائِمِ حَتَّى يَسْتَيْقِظَ، وَعَنِ الصَّبِيِّ حَتَّى يَحْتَلِمَ، وَعَنِ الْمَجْنُونِ حَتَّى يَعْقِلَ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلَّا مُسْلِمًاАли розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: 
«Уч 
(нарса)дан қалам кўтарилгандир: уйқудаги кишидан то уйғонгунича, ёш боладан то балоғатга етгунича, мажнундан то ақли киргунича», дедилар».
Бешовларидан фақат Муслим ривоят қилмаган.
Шарҳ: Ушбу ҳадиси шарифдаги «қалам»дан мурод шаръий таклиф қаламидир. Яъни мазкур уч тоифа кишилар томонидан содир бўлган ишлар уларнинг номаи аъмолларига ёзилмайди. Шунга биноан, ухлаб ётган одам талоқ қилса, балоғатга етмаган бола ёки мажнун киши ҳам талоқ қилса, талоқлари тушмайди.عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: إِنَّ اللهَ وَضَعَ عَنْ أُمَّتِي الْخَطَأَ وَالنِّسْيَانَ وَمَا اسْتُكْرِهُوا عَلَيْهِ. رَوَاهُ ابْنُ مَاجَهْИбн Аббосдан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Албатта, Аллоҳ менинг умматимдан хатони, унутилган ва мажбур қилинган нарсани кечиргандир», дедилар».

Ибн Можа ривоят қилган. (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!

10 Май 2022, 07:25 | Савол-жавоблар | 153 | Ислам
|
Boshqa savol-javoblar