Ҳадиси қудсий

Ассалому алайкум! Эй бандаларим сизлар кечаю кундуз хато қиласизлар деган мазмундаги ҳадиси қудсийни эшитдим. Ҳақиқатан шундай ҳадиси қудсий борми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Тўлиқроқ эшитингда. Ўша эшитган одамингиздан яна сўраб олинг. عَنْ أَنَسٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: كُلُّ بَنِي آدَمَ خَطَّاءٌ وَخَيْرُ الْخَطَّائِينَ التَّوَّابُونَ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَأَحْمَدُ وَالْحَاكِمُ بِسَنَدٍ صَحِيحٍ  Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Барча одам боласи хатокорлардир. Хатокорларнинг яхшиси сертавбалардир», дедилар».
Термизий, Аҳмад ва Ҳокимлар саҳиҳ санад ила ривоят қилганлар. Валлоҳу аълам!

10 Май 2022, 07:57 | Савол-жавоблар | 154 | Ҳадислар
|
Boshqa savol-javoblar