Интернетдаги никоҳ

Ассалому алайкум! Агар йигит бир қизга ҳазиллашиб сени никоҳимга олдим деса қиз рози бўлса бунга атрофда гувоҳлар бўлса никоҳ боғланиб қолади деган мазмундаги гап эшитдим. Бази бир интернет саҳифаларда йигит ва қиз бир бирига никоҳ таклиф қилиши мумкин бунга гувоҳлар жуда кўп бўлади. Йигит қизга никоҳ таклиф қилса, қиз қабул қилса, булар никоҳдан ўтган деб ўша йигит ва қизнинг саҳифасида очиқ кўрсатиб туради. Иккала томон ҳам никоҳни тили билан эмас компютер мишкаси орқали ёки телефон орқали тасдиқлайди. Бундай холатда никоҳ боғланиб қолмайдими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ижтимоий тармоқ орқали никоҳ боғланмайди. Никоҳ ўта муқаддас ришта, уни ўйин қилишга асло йўл қўймаслик керак. Валлоҳу аълам!

12 Май 2022, 08:56 | Савол-жавоблар | 164 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar