Кредит олганга қарз бериш ҳақида

Ассалому алайкум! Мендан бир дўстим қарз сўравотти қарзни олишдан мақсади Банк орқали кредитга автомашина олиши учун бошланғич 20% тўловини тўлаши учун экан. У мендан олган қарзини иккига бўлиб икки ойда қайтариб бермоқчи, саволим мен унга ёрдам бермоқчиман фақат банкдан кредитга мошина овотганини эшитиб ўйланиб қолдим ёрдам берсам гунохкор бўлиб қолмиманми, банк орқали кредитга у бу нарса олиш рибо бўлиб гунохкор бўлиб қолиши мумкинлиги бор гап. Қандай йўл тутай қўлимда бор бўлиб ёрдам бермаслик хам яхшимас. Мандан олганини хеч қандай фоизсиз беғараз 2 га бўлиб қайтаради. Шу ишим жоизми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Гуноҳида тенгма-тенг шерик бўласиз. Биродарингизга чиройли насиҳат қилиб бу ишидан қайтаринг. عَنْ جَابِرٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: لَعَنَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ آكِلَ الرِّبَا وَمُؤْكِلَهُ وَكَاتِبَهُ وَشَاهِدَيْهِ وَقَالَ: هُمْ سَوَاءٌ. رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَأَبُو دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّ Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рибохўрни, унинг едирувчисини, котибини ҳамда икки шоҳидини лаънатладилар ва «Улар (гуноҳда) баробардирлар», дедилар».
Муслим, Абу Довуд ва Термизий ривоят қилганлар. Валлоҳу аълам!

10 Май 2022, 08:08 | Савол-жавоблар | 157 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar